Android-смартфондаги Chrome’ни доимо «Инкогнито» режимида ишлайдиган қиламиз

  •   DiMaX
  •  1044
  •  16.11.2019 17:18

Android-смартфондаги Chrome’ни доимо «Инкогнито» режимида ишлайдиган қиламиз

Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усуллари ҳақида батафсил маълумот берганмиз. Лекин «яшил роботчали» смартфонлардаги оммабоп Google Chrome браузерини ҳамиша «Инкогнито» режимида очиладиган қилиш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Рақамли бармоқ изи ва уни яшириш

Бунинг учун қуйидаги амалларни бажариш кифоя:

  1. Смартфонингиз бош экранидаги Google Chrome белгичасини босган ҳолда салгина вақт ушлаб турасиз.
  2. Қалқиб чиққан менючада сизга браузерни ишга тушириш, унда «Инкогнито» режимида янги варақа очиш таклиф этилади.
  3. Шу иккинчисини босасиз, аммо яна бармоғингизни ажратмасдан турасиз ва уни экрандаги бўш жойга кўчириб қўясиз.

Бўлди – энди Chrome’ни шу янги ёрлиқ орқали ишга туширсангиз, бирйўла «Инкогнито» режимида очилаверади. Олдинги белгичани эса бош экрандан олиб ташласангиз ҳам бўлаверади. Лекин браузерни оддий режимда ишлатиш зарурати тез-тез туғиладиган бўлса – қолдираверган маъқул.

ЎҚИНГ: Google Chrome’ни 10 карра тезроқ ишлашга мажбур қиламиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!