Анти-булут лазери квант интернетини яратишда ёрдам беради

  •   Saroy
  •  487
  •  24.10.2018 16:52

Анти-булут лазери квант интернетини яратишда ёрдам беради

Ҳозирда булутли об-ҳаво олимларнинг маълумотларни сунъий йўлдошга лазер ёрдамида узатишига тўсқинлиқ қилмоқда. Чунки булутлар  унинг нурларини осонлик билан ёйиб юборади. Аммо кучли тезкор отилувчи лазер унчалик катта бўлмаган “канал” очиши мумкин ва иккинчи лазерга тешикдан ўтишга ва маълумотларни узатишга имкон яратади. Ушбу усул ёруғлик ёки фотон зарраларини узатиш учун лазерга таяниб бутун дунёда квант алоқа тармоғини яратиш бўйича иш олиб бораётган олимларга асқотади.

Тадқиқотчилар ушбу ғояни лабораторияда булутли камерадан фойдаланиб намойиш қилдилар. Камера об-ҳаво шароитини имитация қилиб берди. Биринчи лазер булут орасидан ўтганда, у шу заҳотиёқ ҳавони қиздириб, зарбли тўлқинни пайдо қилади. Бу эса сув томчиларини нурдан нарига итқитади. Ушбу ҳаракат булут орасидан миллиметр кенглигида канал очди, бу эса иккинчи лазер орқали буғлар орасидан кўп миқдорда нур ўтишига имкон берди.

ЎҚИНГ: 10 йилдан сўнг квант компьютерлари яратилади

Келгусида квант физикаси маълумотларни глобал тармоқлар бўйича ўта ҳимояланган тарзда узатишни таъминлашга ёрдам беради. Бироқ, даставвал олимлар кичкина квант зарраларини бир қитъадан бошқасига узатиш учун  бутундунё квант интернетини қуриши лозим. Масалан, Хитой 2017 йилда дунёда биринчи бўлиб квант йўлдошини ишга туширди. Ҳозир у Ер билан маълумотларни лазер нурлари орқали алмашаяпти.

ЎҚИНГ: «Янги интернет» пайдо бўлмоқда: ҳозирча 30 миллион доллар жалб қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.