Apex Legends ўйини биринчи куниёқ Fortnite’дан ўзиб кетди!

  •   DiMaX
  •  709
  •  07.02.2019 09:56

Apex Legends ўйини биринчи куниёқ Fortnite’дан ўзиб кетди!

Ўйинларга ихтисослашган Respawn Entertainment студияси ўзининг навбатдаги маҳсулоти – Apex Legends’ни кутилмаганда эълон қилиб, тезда тақдим этиб юборганди. Шунинг ўзи ҳам реклама кампаниясидан кўра яхшироқ иш берди.

ЎҚИНГ: PUBG кушандаси – бепул Apex Legends атиги 8 соатда бир миллионлик кўрсаткичдан ошди! (+видео)

Расман намойиш этилганидан кейинги сакккиз соатда миллион нафардан ошиқ геймернинг назарига тушган Apex Legends кейин ҳам оммалашишда давом этди. Respawn раҳбарининг ўз Twitter-аккаунти орқали маълум қилишича, бу ўйинни 24 соатдаёқ икки ярим миллиондан ошиқ геймер ўйнаган.

Шунингдек, Respawn Entertainment студиясининг ушбу янги маҳсулотини бир вақтнинг ўзида 600 минг нафардан ошиқ геймер ўйнамоқда. Таққослаш учун келтириб ўтсак: ҳозирда энг оммабоп ўйинлардан бўлган Fortnite ўз тақдимотидан бир кун ўтибгина бир миллионлик маррани забт этган. Шундай экан, Apex Legends ўз йўлини жуда муваффақиятли бошлади, дейиш мумкин.

Respawn Entertainment дастурчилари бундан мамнунлар ва аллақачон унинг контентини янгилаб ва янги персонажлар билан бойитиб боришни ваъда қилишмоқда. Бундан ташқари, PUBG ва Fortnite билан рақобатлашиш учун, келажакда ушбу ўйинни Nintendo Switch, Android ҳамда iOS платформаларига мўлжалланган версияларини ҳам ишлаб чиқишлари мумкин. Ҳозирча эса Apex Legends бепул асосда PlayStation 4, Xbox One ҳамда компьютерлар учун тақдим этилган.

ЎҚИНГ: 18 яшар йигитча смартфон ва ўйин сабабли ўз жонига қасд қилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.