Apple 2016 йил 4 чорагида смартфон етказиб бериш бўйича Samsung`ни ортда қолдирди

Apple 2016 йил 4 чорагида смартфон етказиб бериш бўйича Samsung`ни ортда қолдирди

АҚШнинг Apple компанияси 2016 йил 4 чорагида етказиб берилган смартфон бўйича Samsung фирмасини ортда қолдирди, деб ёзмоқда Strategy Analytics.

Мазкур давр мобайнида Apple 78,3 млн, Samsung эса 77,5 млн дона смартфонни дунё бозорига етказиб берган. Натижада “Олма”нинг бозордаги улуши 17,8 фоизга ўсган (Samsung 17,7%).

2016 йилнинг бутун даври бўйича олиб қарайдиган бўлсак, Samsung компанияси смартфон етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб келмоқда. У 2016 йил давомида 309,4 млн дона смартфон етказиб, бозорнинг 20,8% улушини банд қилган. Apple’нинг улуши эса 14,5 фоизни (жами 215,4 млн дона смартфон) ташкил қилган.

2015 йил билан қиёслаганда ҳар иккала компаниянинг бу борадаги натижалари ёмонлашган. Samsung 2016 йилда аввалги йилга қараганда 10,3 млн, Apple эса 16,1 млн дона камроқ смартфон сотган.

Хитойнинг Huawei компанияси 9,3% улуш билан бу йўналишда учинчи ўринни эгаллади. Хитойлик Oppo ва Vivo эса (5,7% ва 4,8%) 4 ва 5 ўринларда келишмоқда.

Умуман оладиган бўлсак, 2016 йилда смартфонлар савдоси Хитой ва Африка мамлакатлари ҳисобига 3 фоизга ортган (жами 1,5 млрд дона).

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!