Apple энг қиммат брендлар рўйхатида яна биринчи

Apple энг қиммат брендлар рўйхатида яна биринчи

Forbes журнали хабарига кўра бренд нархи бир йилда 6 фоизга ўсиб 154,1 млрд долларни ташкил этди. Иккинчи ўринда Google бўлиб, уни Форбс 82,5 млрд долларга баҳолади.  “Тишланган олма” қаторасига олтинчи йили жаҳоннинг энг қиммат бренди мавқеини сақлаб келмоқда.

Apple ва Googleдан ташқари юқоридаги бешликдан Microsoft ($75,2 млрд), Coca-Cola ($58,5 млрд) ва Facebook ($52,6 млрд) ўрин олган. Ундан кейинги ўринларда Toyota ($42,1 млрд), Disney ($39,5 млрд) McDonald’s ($39 млрдга яқин) компанияларини кўриш мумкин. Жанубий Кореянинг Samsung бренди ($36,1 млрд) рўйхатнинг 11-қаторидадир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!