Apple iPhone 7: сенсорли Home тугмачаси ва намликдан ҳимоя ўз тасдиғини топди

Apple iPhone 7: сенсорли Home тугмачаси ва намликдан ҳимоя ўз тасдиғини топди

iPhone 7 тақдимотига ойлар борлигига қарамасдан у ҳақдаги гап-сўзлар вақти-вақти билан ошкор бўлиб турибди. Бу сафар хитойлар томонидан янги маълумотлар ошкор этилди. Маҳаллий нашрнинг ёзишича, Apple компанияси iPhone 7 смартфони синовининг учинчи босқичини тамомлади. Бу эса қурилма тўғрисидаги айрим норасмий маълумотларнинг ошкор бўлишига имкон туғдирди.

Янги тафсилотларнинг катта қисми янгилик эмас. Масалан, моделнинг нам ва чангдан ҳимояланган корпусга эга бўлиши аллақачон ошкор бўлган. Экран остидаги механик тугма ўрнини эгаллайдиган Force Touch технологияли сенсорли “уй” тугмачаси тўғрисида Марк Московиц яқиндагина эслатиб ўтган эди. Энди эса ушбу ғояни осмоностилик ахборот манбаси ҳам тасдиқлади

Аввалги 6s билан солиштирилганда, янги iPhone 7 дизайнида бошқа кескин ўзгаришлар кутилаётгани йўқ. Фақатгина iPhone палитрасига янги — “жилосиз қора” (матовой) рангининг пайдо бўлиши айтилмоқда.

KGI Securities таҳлилчиси Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo)нинг таъкидлашича, янги “олмафон”лар ҳам улар савдосини қулашдан қутқара олмайди. Экспертнинг қатъий равишда тасдиқлашича, iPhone 7 истеъмолчиларда таассурот қолдирмайди. Улар янги “айфон”ни iPhone 6 / 6s`нинг янгиланган талқини сифатида қабул қилишади. Фақатгина бунда симсиз қувватлаш технологияси, стереодинамика ва каттароқ сиғимли аккумулятор қўшилади холос. Шунингдек, одатий 3,5 миллиметрли аудиочиқиш тешигининг мавжуд эмаслиги фарқ қилади. Зеро Apple ўзининг янги авлод смартфонларида симли қулоқчинларни ўз гаджетларига улашнинг анъанавий услубидан воз кечиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!