Apple кейинги тақдимотни март ойида ўтказади

Apple кейинги тақдимотни март ойида ўтказади

Американинг машҳур бренди Apple келаси йилнинг март ойига режалаштирган тақдимотга тайёргарликни бошлади, деб ёзади интернет тармоғидаги бир неча ахборот манбалари.

Жумладан, 9to5Mac нашрининг ёзишича, мазкур тақдимот маросимида компания 4-дюймли iPhone, шунингдек, Apple Watch`нинг иккинчи авлодини намойиш этади. Таҳлилчилар смартфон баҳоси 400-500 доллар атрофида бўлишини тахмин қилишмоқда. Унга ҳозирда iPhone 6s ва 6s Plus смартфонларида қўлланилаётган Apple A9 процессори ўрнатилади ва гаджет “кучайтирилган iPhone 5s”га айланади.

Apple Watch`нинг иккинчи авлоди эса келаси йилнинг апрель ойида сотувга чиқарилади. Қурилма смартфоннинг Wi-Fi технологиясидан мустақил бўлади, камера орқали видеоқўнғироқлар эса FaceTime хизмати кўмагида амалга оширилади. Шунингдек, унда организм ҳолатини баҳоловчи датчиклар ва уйғотувчи дастурлар ҳам мавжуд.

Apple ўтган йили тақдимот маросимини март ойида ўтказганди. Ўшанда компания иккинчи бор Apple Watch`ни намойиш этган ва MacBook`ни жамоатчиликка тақдим қилганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!