Apple`нинг янги смартфони номи фош бўлди

Apple`нинг янги смартфони номи фош бўлди

Инсайдерлар анонс чиққунига қадар Apple`нинг янги смартфони номини ошкор қилди. Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган расмда гаджет қутисидаги iPhone SE ёзувларини кўриш мумкин. Унга кўра, iPhone смартфонларининг янги авлоди рақамланмайди.

Шундай қилиб, iPhone SE денг?

4-дюймлик Apple смартфонларининг иккита номи тахмин қилинмоқда: iPhone 5e ва iPhone SE. Гаджет қутиси маркасида иккинчи вариант ёзилган.

Ўрамдан англаш мумкинки, Apple 16 ГБлик iPhone`дан воз кечмаган. Бу аввалги iPhone 7 смартфони ҳақида тарқаган маълумотларни шубха остида қолдириши мумкин. Маълумки, янги модель жорий йилнинг сентябрь ойида тақдим этилиши, 4К камерага ва энг камида 32 ГБлик флеш-картага эга бўлиши ҳақида гап-сўзлар тарқаганди.

iPhone SE смартфонида 3,5 мм.лик қулоқчинлар учун жой, Lightning-кабель ва EarPods қулоқчинлари бўлади.

iPhone SE ҳақида нима биламиз?

Элатиб ўтамиз, Apple компанияси А9 махсус чипсети асосидаги янги iPhone SE`ни ишлаб чиқаради. Смартфон 4 дюймли Retina экран, Touch ID бармоқ сканери ва контактсиз операцияларни якунлаш учун NFC чип билан таъминланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!