Apple раҳбари: Россия биз учун заиф бозор

Apple раҳбари: Россия биз  учун заиф бозор

- Россия бизнинг маҳсулотлар учун зaиф бозор,- дейди Аpple корпорацияси раҳбари Тим Кук Реутерс нашрига берган интервьюсида.

Тим Кукнинг фикрига қараганда, бир қатор ривожланаётган мамлакатлар бозорларида баъзи макроиқтисодий камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан, Бразиля, Ҳиндистон ва Туркияда ҳам компания маҳсулотлари учун бозор яхши эмас.

ЎҚИНГ: Apple Watch: вақт, мулоқот ва соғлик инновацион назорат доирасида

Ўтган ҳафтада Apple ўзининг молиявий ҳисоботларини эълон қилган эди. Унда компаниянинг йиллик даромади 62,9 АҚШ доллари билан 20 % га ошганлиги айтилган. Таъкидлаш жоизки, ушбу давр мобайнида компания мутахассислар кутганидан камроқ натижада, яъни 46,9 млн. iPhone сотган.

Бундан ташқари, Apple биринчи молиявий чоракда, яъни янги йил байрами арафасида даромади 89-93 млрд АҚШ долларини ташкил этиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: 2018 йилги энг арзон iPhone энг қиммат ва қудратли Samsung флагманини «ер тишлатди»!