Apple сабаб сўнгги Telegram янгиланишидан янги функцияларнинг бири олиб ташланган

Apple сабаб сўнгги Telegram янгиланишидан янги функцияларнинг бири олиб ташланган

Бир неча кун олдин Telegram раҳбари Павел Дуров, Apple мессенжернинг навбатдаги янгиланишини ҳеч қандай тушунтиришларсиз икки ҳафтадан бери "кўриб чиқиш" жараёнида ушлаб турганини ҳақида хабар берган эди. Эндиликда маълум бўлишича, Telegram'нинг янги версияси эможилар, хусусан, Apple эможилари билан боғлиқ янги Telemoji функцияни ўз ичига олган бўлган ва купертинолик компания янгиланишдан уни олиб ташлашни талаб қилган.

"Аввалги постим оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилгандан сўнг, Apple бизга Telegram янгиланишини бекор қилишни талаб қилиб, Telemoji — стандарт эможининг юқори сифатли векторли анимацион версияларини ўчиришни сўради", деб ёзади Дуров ўзининг Telegram каналида. "Бу Apple номидан ҳайратланарли ҳаракат, чунки Telemoji ўзининг паст аниқликдаги статик эможиси билан бутунлай янги ўлчам олиб келган ва уларнинг экотизимини сезиларли даражада бойитган бўлар эди."

Бу ерда Telegram ҳам "оппоқ" эмас, чунки улар бошқа компания томонидан дизайнланган маҳсулотни олиб, унга шунчаки бироз ҳаракатлар қўшишган ва энди уни Telemoji номи билан оммага тақдим қилишмоқда.

Нима бўлганда ҳам, Дуров бу Telegram учун "ок" эканлигини ва энди Telemoji устида кўпроқ ишлаб уни янада ноёб ва таниқли қилишини айтган. Бундан ташқари, Telegram'нинг охирги, 8.9 версиясида Telemoji'дан ташқари 500 дан ортиқ анимацияли эможиларни ўз ичига олган 10 та бошқа тўплам мавжуд бўлиб, улардан Premium обуна эгалари фойдаланишлари мумкин. Айтиш керакки, гарчи сиз пуллик обунага аъзо бўлмаган бўлсангиз ҳам, янги анимацияли эможиларни ўзингизнинг Сақланган хабарлар чатингизда синаб кўришингиз мумкин (у ердан бошқа чатларга forward қилиш фойда бермайди).

ЎҚИНГ: Telegram'га янги функсиялар қўшилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.