Apple саккиз йилдан буён дунёнинг энг қиммат бренди бўлиб қолмоқда

  •   Saroy
  •  579
  •  25.05.2018 10:40

Apple саккиз йилдан буён дунёнинг энг қиммат бренди бўлиб қолмоқда

Forbes нашри анъанавий равишда дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингини тузиб чиқди. Айрим компаниялар ўз кўрсаткичларини аввалги йилга қараганда  анча яхшилашга мувваффақ бўлгани маълум бўлди. Аммо, мана саккиз йилдирки рўйхатнинг бошини Apple компанияси эгаллаб келмоқда.

ЎҚИНГ: Forbes миллиардери Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи

 Forbes’нинг ҳисоб-китобича, Apple брендининг нархи 182,8 миллиард долларни ташкил этган, ўсиш олдинги йилга қараганда 8 фоизга кўп. Гарчи, Samsung Apple’га қараганда кўп смартфон сотган бўлса-да, “олмали” компания  ўзининг iPhone X моделини савдога чиқариб ҳамда нарх сиёсатини тўғри амалга ошириб смартфонлар бозаридаги фойдасини 87 фоизгача ошира олган.

Рўйхатда ундан кейинни жойни 132,1 миллиард доллар билан Google эгаллади.  Ўтган йил ҳам у  иккинчи ўринда эди, шунга қарамай ўтган давр мобайнида ушбу компаниянинг нархи 30 фоизга ошган. Учунчи ўрин Microsoft’га тегди. Бу бренд 104,9 млрд долларга баҳоланган (ўсиш 21 фоиз), тўртинчи ўринда эса, 94,8 миллиард доллар билан Facebook бормоқда. Қайд этиш керакки, унинг ҳам бир йил ичидаги ўсиши ҳавас қилгулик, яъни 29 фоиз.

Кучли бешликка 31 фоизлик ўсиш билан Amazon киритилди. Бу бренд 70,9 миллиардга баҳоланган. Ўсиш яхши бўлгани учун Amazon Coca-Cola’ни кучли бешликдан чиқариб юборди. Ҳозир Coca-Cola’нинг нархи $57,3 миллиард доллар.

ЎҚИНГ: Бобур Оқилхонов: «АҚШ инвесторлари Ўзбекистон билан жиддий қизиқишаяпти!»

Ҳаммадан кўп смартфон сотгани билан Samsung Apple’дан анча орқада қолиб кетган. Унинг нархи 47,6 миллиард доллар ва 7 ўринни эгаллаб турибди. Шунга қарамай, Samsung ҳам позициясини йилдан-йилга яхшилаб бораётганини қайд этиш лозим, чунки бундан икки йилча аввал у 11 ўринда эди.

Нега бу рўйхатда Alibaba ва Tencent йўқ? Буни  Forbes фақат АҚШ бозорида фаолият юритаётган брендларни рўйхатга киритгани билан изойлаш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!