Apple Watch зарур маҳалда шошилинч хизматларни ёрдамга чақиради

Apple Watch зарур маҳалда шошилинч хизматларни ёрдамга чақиради

Сўнгги йилларда “ақлли соат”ларда саломатликни назорат қилиш, спорт билан шуғулланишга доир кўплаб иловалар татбиқ қилинмоқда. Apple Watch’нинг навбатдаги авлоди ҳам ўз эгасининг саломатлигини тўла назорат остига олади.

AppleInsider нашрининг ёзишича,  АҚШ патентлаш ва савдо белгиларини рўйхатга олиш бюроси Apple’нинг “ақлли соат” учун янги тизимига патент берган. Ушбу тизим зарур маҳалда тез тиббий ёрдам, қутқарув хизмати, полиция ёки ёнғинни ўчириш хизматига хабар юборади.

Энди смартвочлар юрак уриши, қон босими, тана ҳарорати ва эгасидаги бошқа ўзгаришларни қайд қилиб боради ва ёрдам зарур маҳалда бу тўғрида унинг оила аъзоларига ҳамда шифокорларга хабар юборади.

Компания ҳозирча ушбу тизим такомиллаштириш жараёнида эканини айтмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!