Apple янги видеода Face ID ва Apple Pay имкониятларини намойиш этди

  •   DiMaX
  •  586
  •  24.03.2018 15:46

Apple янги видеода Face ID ва Apple Pay имкониятларини намойиш этди

Одатда телевидение орқали кўрсатиладиган реклама роликларидан фарқли равишда, баъзи технокомпаниялар ўз маҳсулотлари учун санъат даражасида чиройли видеореклама тайёрлашади. Масалан, «Хитойча Apple» ҳали тақдим этилмаган Mi Mix 2S смартфони имкониятларини кўрсатиш учун «Тинч океани сарҳади 2» фантастик фильмига ишланган трейлерга жойланган рекламани тақдим этган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 2S ҳақида янги маълумотларни ошкор этди (+видеолар)

Купертинолик гигант эса iPhone X суперфлагманидаги иккита – Face ID ҳамда Apple Pay функцияларини намойиш этувчи реклама ролигини ишлаб чиқди.

Мазкур видеолавҳада iPhone X эгаси шаҳар бозорига келади ва ўзига ёққан нарсаларни смартфонига қараш орқали шу ондаёқ харид қилиб ва кийиб, тақиб олаверади. Купертинолик гигант бу билан, Apple Pay ҳамда юзни таниш технологияси орқали исталган жойда тезда харидларни амалга ошириш мумкинлигини кўрсатган.

ЎҚИНГ: Huawei ўз флагмани рекламаси билан Samsung ва Apple’ни масхара қилмоқда

Мана, Face ID ва Apple Pay функцияларининг рекламасини ўзингиз томоша қилинг-да:

Таъкидлаб ўтиш керакки, юбилей айфонидаги Face ID – ҳозирда фойдаланувчини қиёфасидан танийдиган дунёда тенгсиз технологиядир. Бошқа смартфонсозлар ҳали бу даражада мукаммал технологияни ярата олишмаган. Ҳатто унинг ашаддий рақиби ҳам Galaxy S9 ва S9+ флагманларида биометриканинг 2D-сканерлаш ва кўз ёйини таниш усулларини қўллаган, холос.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 7. Илғор биометрика имкониятлари (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!