АҚШда дунёдаги энг қудратли суперкомпьютер яратилди

  •   Saroy
  •  957
  •  11.06.2018 16:56

АҚШда дунёдаги энг қудратли суперкомпьютер яратилди

АҚШ энергетика вазирлиги қошидаги миллий лаборатория муҳандислари маълум қилишича, улар томонидан дунёдаги энг қудратли супер компьютер яратилди. Бу ҳақда MIT Technology Review нашри маълум қилган.

ЎҚИНГ: Жаҳоннинг энг кучли компьютери Хитойда яратилди

Нашрнинг ёзишича, Summit деб ном берилган америка машинасининг иш самарадорлиги 200 петафлопсгача бўлиб, сонияда  200 миллиард операцияни бажаради.   Таққослайдиган бўлсак: янги машинанинг бир зумда амалга оширган ишига тенг иш қилиш учун бутун ер юзида 305 кун давомида ҳар сонияда операция ўтказиш керак бўлади.

ЎҚИНГ: Америка хитойлик IT-гигантлардан бирига санкция қўллади

Summit’нинг эълон қилинган иш самараси бундан олдин Хитойда ишлаб чиқарилган, дунёда энг қудратли суперкомпьютер  Sunway TaihuLight (93 петафлопс)дан икки маротаба ортиқ. 

Олимлар янги суперқурилмадан генлар ва саратон касалликлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳамда гиёҳванд моддаларга қарамликнинг келиб чиқишини ўрганишда фойдаланишни  режалаштирмоқда. Шунингдек, янги суперкомпьютер иқлимни моделлаштиришда ҳам фойдаси тегиши мумкин, натижада об-ҳава башоратининг аниқлиги  янада ошади.

Нашрнинг ёзишича, бутун дунёда суперкомпьютерлардан ҳам тадқиқотлар олиб бориш учун, ҳам янги қуроллар ишлаб чиқариш учун фойдаланишади. «Агар энг қудратли суперкомпьютер АҚШда бўлса, демак америкалик тадқиқотчилар  ҳамда қуролли кучлари қўшимча имкониятларга эга бўлади», — деб ёзади ушбу нашрлик.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!