Artel монополиясига Навоийда чиқадиган янги смартфон барҳам берадими?

  •   DiMaX
  •  2416
  •  16.12.2020 12:02

Artel монополиясига Навоийда чиқадиган янги смартфон барҳам берадими?

Навоийда «Telekom Devices PRO» МЧЖ миллий руҳда дастурлаштирилган «Ўзбекистон» смартфонларини ишлаб чиқарди. Бу хусусда ROST24 нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: UZTELECOM интернетни нақ икки баробарга арзонлаштирмоқда!

«Ўзбекистон» смартфонига ҳатто Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ҳам юкланган. Шунингдек, смартфонга классик ва замонавий ўзбек адабиётининг нодир намуналари жамланмаси, радиоинсценеровкалар, юздан ортиқ ўзбек куй ва қўшиқлари, шунингдек, юртимизнинг энг диққатга сазовор гўшалари тасвири туширилган фото-альбомлар юкланган.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон» смартфонига «Ҳукумат» дастури ҳам киритилган бўлиб, дастурга барча вазирликлар, тўрт ҳокимият тизими ишонч телефонлари жойлаштирилган. Телефон рақамлар ўзгариши билан боғлиқ ҳолларда дастур автоматик тарзда янги рақамларни киритиш хусусиятига ҳам эга.

Экран фони учун юртимиз табиатига оид суратлар жамланмаси жойлаштирилган бўлса, чақирув қўнғироқлари ва уйғотувчи оҳанглар учун ҳам ўзбек мусиқа санъати намуналаридан фойдаланилган.

Яқин кунларгача Ўзбекистон миллий смартфонлар бозорида Artel ягона ишлаб чиқарувчи эди.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда эҳтиёт бўлинг: 89 млн сўмгача жарима тўлашингиз мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.