Арзон ўйин консоли – Xbox Series S намойиш этилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  735
  •  08.09.2020 15:57

Арзон ўйин консоли – Xbox Series S намойиш этилди (+видео)

Microsoft корпорацияси бултур декабрда Xbox Series X русумли ўйин приставкасини тақдим этган эди. Унинг шакли сабабли компания кулгига қолган; биз мазкур мавзудаги видеолар ва мемларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 аллақачон Xbox Series X устидан илк ғалабасини қозонди

Microsoft энди ўзининг яна бир – Xbox Series S русумли ўйин консолини расман намойиш қилди. Компания унинг учун 300 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилаган.

Гарчи ишлаб чиқарувчининг ўзи Xbox Series S қачон сотувга чиқиши ва техник хусусиятларини батафсил айтмаган бўлса-да, WalkingCat никли инсайдер унинг Xbox Series X билан таққослаб кўрсатилган видеосини чиқарди:

Айтиш керакки, янги гаджет 500 долларлик тўлақонли ўйин приставкасидан – Xbox Series X моделидан ихчамроқ ҳам. Шунингдек, логотипининг жойлашувига қараганда, Xbox Series S модели горизонтал ҳолатда қўйиб ишлатилади.

Microsoft арзон приставкасини дисководдан маҳрум этган, аммо бу ягона фарқ эмас. The Verge нашрининг ёзишича, Series S қуввати тахминан 4 терафлопс келади; ҳатто анча олдинги Xbox One X моделида ҳам бу кўрсаткич 6 терафлопсга тенг. Шунга қарамасдан, SSD-чиплари қўлланганлиги ва Series X процессори эвазига унинг самарадорлиги юқори бўлади. Умуман олганда, бу консолда ҳам янги авлод ўйинларини ўйнаш мумкин, фақат 4К формати бўлмайди.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳамда аксессуарларининг барча бозорларга чиқиш саналари ва нархлари эълон қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.