ASUS $249 долларлик планшетини шу ҳафта сотувга чиқаради

ASUS $249 долларлик планшетини шу ҳафта сотувга чиқаради

ZenPad Z8 планшети ҳақидаги узун қулоқ гаплар май ойидан бошлаб тарқатилган эди. Тайванлик ишлаб чиқарувчи бўлмиш ASUS нуфузи ва имкониятлари доирасида тайёрлаган планшетини юқори сиғимли экран, юқори самарадорлик, фирма интерфейси ва такомиллашган операцион тизимда ишлаб чиқаришга киришгани кўриниб турибди.
Июнь ойи ўрталарида намойиш этилган ZenPad Z8 жорий ҳафта якунида сотувга чиқарилади.
ASUS планшетининг дизайни замонавий стандарт асосида – қора ранг, ясси қирраларнинг атрофи металл хомашёси билан ўраб олинган, дағал пластик хомашёсидан тайёрланган орқа панел планшетнинг қўлда мустаҳкам ўрнашишига хизмат қилади.
Планшет бўйига 205, энига 136 мм бўлиб, қалинлиги 7,62 мм. У 320 грамм вазнга эга.

ASUS-ZenPad-Z8

7,9 дюйм сиғимли сенсор экран IPS LCD платформасида ишлайди. Унинг пикселлар сиғими 2048х1536. Мазкур ихчам модеь учун бу юқори кўрсаткич. IPS матрицадан фойдаланилгани ранг-тасвирнинг экран бўйлаб бир хил ёрқинликда узатилишини таъминлайди. Фильм ва видео томоша қилиш учун планшет айни муддао.

Asus ZenPad Z8’да урғу асосан самарадорликка қаратилган. Унда Qualcomm’нинг 6 ядроли MSM8956 Snapdragon 650 процессори жорий қилинган. Мазкур ядроларнинг 4 таси 1,44 ГГц частота тезлиги, 2 таси 1,8 ГГц частота тезлигида ишлайди. Бу эса планшетнинг сермаҳсул фаолиятини англатади. Унинг тезкор хотираси 2 ГБ ва доимий ички хотираси 16 ГБ. Қўшимча хотира бўлмачаси 128 ГБгача флешкани қўллаб-қувватлайди.
Планшет тизими Android 6.0 Marshmallow операцион тизими бошқарувида ишлайди.
Яна бир муҳим жиати – сиғими 4680 мА соат бўлган аккумулятордир.
ZenPad Z8’нинг бош камераси 8 МП, олд камераси эса 2 МП.
Планшет мобиль алоқанинг 2G/3G/4G LTE тармоғи, Bluetooth, Wi-Fi технологияларида ишлашга мўлжалланган. Унда акселерометр датчиги ҳам татбиқ қилинган.
Asus компанияси ZenPad Z8’ни $249 доллардан сотувга чиқаришни мўлжалламоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!