«Бананофон» Nokia 8110: харидорларни қизиқтириб қўйди

  •   Saroy
  •  1748
  •  06.07.2018 09:31

«Бананофон» Nokia 8110: харидорларни қизиқтириб қўйди

Куни кеча янги Nokia 8110 ҳаридорлар ҳукмига ҳавола этилди, унга “бананофон” деб  ном ҳам беришган.

«Матрица» фильмидаги смартфонга ўхшаб, янги Nokia 8110 4G ҳам 4G VoLTE-модули  билан таъминланди, экрани 2,4 дюймли, процессори эса Qualcomm 205 Mobile Platform. Қурилма 512 мегабайт ОЗУ ҳамда  4 гигабайтли флэш-хотирага  эга. Камераси 2-мегапикселли модул ва  Google Assistant овозли ёрдамчи билан таъминланган. Ўтмишни соғинган фойдаланувчилар эса қайта ўрнатилган ва янгиланган “илонча” ни ҳам ўйнаши мумкин.

ЎҚИНГ:АГАР IPHONE СЛАЙДЕР БЎЛИБ ҚОЛСА...

Nokia 8110 4G савдоси ҳозирда Украинанинг йирик электроника дўконларида  бошланган. Хабарда айтилишича, қурилмага катта қизиқиш билан қараётганлар кўп экан, бироқ ҳозирча қора ранглиси сотилмоқда, Ўзининг ҳақиқий  банан рангдагиси июль ойининг охирида харидорлар қўлига тегади.

ЎҚИНГ:Nokia’нинг 15 та афсонавий мобиль телефонлари