Бақувват батареяли ва кучли ҳимояланган Energizer Hardcase H570S смартфони тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  1320
  •  07.03.2018 10:16

Бақувват батареяли ва кучли ҳимояланган Energizer Hardcase H570S смартфони тақдим этилди

Франциянинг Avenir Telecom компанияси томонидан чиқариладиган Energizer смартфонлари сафига яна битта янги модел қўшилди. Бу – мустаҳкам ҳимояга ва кучли автономликка эга Hardcase H570S телефонидир.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: нақ 16000 мА/соатлик аккумуляторга эга смартфон!

Ушбу модел ўтган йилнинг кузида тақдим этилган ҳамёнбоп MediaTek MT6739 процессори базасида ишлайди. Экранининг ўлчами диагоналига 5,7 дюймни ташкил этади, у трендга кўра томонлари 18:9 нисбатида ишланган. Дисплейнинг тасвир узатиш сифати Full HD+ форматида, яъни 2160х1080 пикселли.

Energizer Hardcase H570S қурилмаси IP68 стандарти бўйича сувдан ва чангдан ҳимояланган, 1,2 метргача баландликдан тушиб кетса ҳам шикастланмайдиган смартфондир. Бундан ташқари, унинг автономлиги ҳам юқори даражада – тезкор қувватлаш технологиясига эга аккумуляторининг сиғими 4800 мА/соатни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Ромсиз Oukitel K10 энг сиғимдор – нақ 11000 мА/соатлик аккумуляторга эга! (+видео)

Hardcase H570S тезкор хотираси 3 ГБ, доимий хотираси эса 32 ГБ ҳажмга эга. Шунингдек, смартфоннинг битта SIM-картаси ўрнига 128 гигабайтгача ҳажмли microSD қўйиш имкони ҳам мавжуд. Android 8.0 операцион тизим талқини бошқарувида ишловчи ушбу телефон NFC модулига эга – уни Android Pay тизими орқали тўловларни амалга оширишда қўлласа бўлади.

Ҳимояланган смартфонни қўшалоқ асосий камера билан таъминлашган – унинг бош камераси 13 ҳамда 0.3 мегапикселли сенсорларга эга. Селфилар учун эса 8 мегапикселли олд камера масъул.

Energizer Hardcase H570S смартфони жорий йилнинг иккинчи кварталида савдога чиқарилиши хабар қилинмоқда, аммо унинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган.

ЎҚИНГ: 16000 мА/соатлик аккумуляторга эга Energizer Power Max P16K Pro’нинг илк суратлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!