Бепул ҳуқуқий маслаҳат берувчи Аdvice.uz портали иш бошлади

  •   DiMaX
  •  2303
  •  01.05.2019 15:40

Бепул ҳуқуқий маслаҳат берувчи Аdvice.uz портали иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан яратилган www.advice.uz портали расман ишга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Порталга кириш энди барча учун бепул бўлиши мумкин

Бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган портал орқали меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, уй-жой, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалардаги қонунчилик ҳақида маълумот олиш мумкин.

Янги порталда маълумотлар мазмуни аниқ ва мақсадли, тили содда ва тушунарли, фойдаланувчиларга қулай шаклда жойлаштирилган.

Маълумотлар билан ўзбек ва рус тилларида, порталнинг «Чет элликларга эслатма» бўлими билан эса араб, хитой, рус, инглиз, француз, испан тилларида танишиш мумкин.

Бундан ташқари, порталда махсус онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ҳам ҳуқуқий масалаларга ечим топиш имконияти яратилган.

Адлия вазирлиги, Буюк Британиянинг машҳур «Citizens Advice» тармоғи тажрибалари асосида яратилган мазкур ижтимоий лойиҳа орқали ҳуқуқий муаммоларингиз ечимини тезкорлик билан топишингиз мумкин.

Адлия вазирлигида маълум қилишларича, тез орада Республикамизнинг ҳар бир туман (шаҳар)ида порталнинг маслаҳат бюролари ўз фаолиятини бошлайди. Мазкур бюролар орқали ҳам турли ҳаётий масалалар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил учун мўлжалланган Давлат дастурида Адлия вазирлигига фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган Advice.uz интерактив ахборот порталини ташкил этиш вазифаси юкланган эди.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев Қарорига кўра, Ўзбекистонда яна битта портал ишга тушади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!