Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан кейин рафиқаси билан ажрашмоқда

  •   DiMaX
  •  544
  •  04.05.2021 12:39

Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан кейин рафиқаси билан ажрашмоқда

Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда ажрашишларини эълон қилишди. Ажралишнинг молиявий томони ошкор қилинмаган, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс қовун туширди: қайси мобил операцион тизимни яхши кўришини бошқа тизимли қурилмасида айтди!

«Ўзаро муносабатларимиз устида кўп мулоҳаза қилиб, биз никоҳимизни тугатиш тўғрисида қарор қилдик», дея маълум қилишди Гейтс ва унинг рафиқаси қўшма баёнотда.

Гейтснинг айтишича, 27 йиллик турмушда улар уч нафар ажойиб фарзандни вояга етказишган ва бутун дунёда фаолият юритадиган йирик хайрия жамғармасини яратишган.

«Биз жамғарма устида биргаликда ишлашда давом этамиз, аммо энди ҳаётимизнинг ушбу босқичида эр-хотин сифатида ўсишимиз мумкинлигига ишонмаймиз», деди у.

Гейтс дунёнинг энг бой кишилари бешталигига киради, унинг бойлиги 130 миллиард долларга баҳоланади.

ЎҚИНГ: Суд қарори: «Коронавирус пандемиясини Билл Гейтс ва Жорж Сорос яратган!»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!