BlackBerry Ghost кучли батарея билан таъминланди

  •   Saroy
  •  1148
  •  06.07.2018 19:01

BlackBerry Ghost кучли батарея билан таъминланди

BlackBerry компанияси яқинда BlackBerry KEY2 смартфонини намойиш қилганди. Бироқ ишлаб чиқарувчи яна бир янги қурилмасини омма эътиборига тақдим этмоқчи. Унга BlackBerry Ghost деган ном берилган.

Шу йилнинг январь ойида машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) ушбу смартфоннинг илк суратини  намойиш қилганди. Энди эса у қурилманинг 4000 мАч сиғимли батареяга эга бўлиши ҳақда маълум қилди. Афсуски,  инсайдер ушбу смартфон билан боғлиқ  бошқа янгилик айта олмаган. 

Фикримизча, смартфон кенгформатли, томонлар нисбати 18 га 9 бўлган дисплей билан таъминланади, Дисплейнинг роми жуда ингичка. Смартон Qualcomm Snapdragon 845 процессорида ишлайди, қўш камераси ҳам бор.

Ҳозирча BlackBerry Ghost’нинг тақдимот санаси ҳақида айтилмаяпти. Фақат, янги қурилманинг даставвал Ҳиндистонда намойиш қилиниши аниқ бўлган.