Бошланди: Xiaomi оммабоп Redmi смартфонини қимматлаштирди

  •   DiMaX
  •  2268
  •  13.02.2020 10:10

Бошланди: Xiaomi оммабоп Redmi смартфонини қимматлаштирди

«Хитойча Apple» одатда турли гаджетларини тақдимотдан маълум бир вақт ўтиб, ё кейингисининг чиқиши арафасида, ёки бошқа турли сабаблар билан арзонлаштириб келарди. Аммо кеча унинг Ҳиндистондаги мухлислари бунинг тескарисига гувоҳ бўлишди.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари: Mi 10 флагмани Galaxy S20’дан камида 400 долларга арзон!

Ўтган йили тақдим этилиб, бестселлер бўлган Redmi Note 8 модели анчадан бери энг оммабоп смартфонлар рўйхатидан тушмай келади. Лекин унинг 4/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти кутилмаганда қимматлашди.

Xiaomi компаниясининг расмий онлайн дўконида яқингача 140 доллардан сотилиб келган Redmi Note 8 энди 147 доллардан таклиф қилиняпти. Тўғри, фарқ жуда ҳам катта эмас, лекин барибир нарх ошган. Шунингдек, Ҳиндистондаги Amazon интернет-дўконида ҳам унинг нархини шунча миқдорда оширишган.

Мутахассислар бунинг сабаби – Хитойда авж олаётган коронавирус эпидемияси сабабли заводларнинг тўхтаб турганидир, дея тахмин қилишди ва Xiaomi вакиллари буни тасдиқлашди. Компаниянинг журналистларга маълум қилишича, етказиб бериш тизимидаги узилишлар сабабли нархлар оширилган ва бу ҳол вақтинчалик характер касб этади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўта арзон Redmi 8A Dual смартфонини тақдим этди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.