Бу смартфонсоз Samsung, Apple, Huawei ва Xiaomi’ни ортда қолдириб, рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  936
  •  06.08.2021 09:56

Бу смартфонсоз Samsung, Apple, Huawei ва Xiaomi’ни ортда қолдириб, рекорд ўрнатди!

Ёш компаниялардан бири – Realme дунёдаги энг тез ўсиб смартфон бренди сифатида эътироф этилди. Strategy Analytics таҳлил компанияси тақдим этган маълумот шундан далолат бермоқда.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Асос солинганидан кейинги уч йил ичидаёқ Realme дунё бозорига 100 миллиондан ошиқ смартфон етказиб берди. Бунақа ўсиш темпи билан на Samsung, на Apple, на Huawei ва на Xiaomi мақтана олмайди. Юз миллионта смартфон сотиш учун бу тўртта гигантга 40 ойдан то 72 ойгача вақт керак бўлган.

Realme’нинг бу муваффақиятида Хитой ва Ҳиндистон смартфон бозорлари асосий ролни ўйнаган.

Адолат юзасидан айтиб ўтиш керакки, ҳозирги замонда 100 миллионта смартфон сотиш ўн йил аввалгидан бирмунча осон. Эҳтимол, яна қирқ йиллардан кейин бу маррани эгаллаш учун бир йил ҳам кифоя қиладиган бўлиб қолар.

ЎҚИНГ: Realme смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июль)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!