Бу зарарли иловани ҳозироқ смартфонингиздан ўчириб ташланг!

Бу зарарли иловани ҳозироқ смартфонингиздан ўчириб ташланг!

Хавфсизлик тадқиқотчиларининг маълум қилишларича, Google Play Store иловалар дўконида 100,000 дан ортиқ юклаб олинган Craftsart Cartoon Photo Tools номли расм таҳрирловчи дастур ўз ичида "FaceStealer" номли троян вирусини сақлайди. Илова фойдаланувчиларни Facebook аккаунтларига мажбур қилган. Ўз Facebook саҳифасига илова ичида кирганларнинг логин ва пароллари Россияда рўйхатдан ўтган серверлардан бирига юборилган. Бунда кибержиноятчилар ўша фойдаланувчиларнинг аккаунтларига исталган пайт киришлари ва карта маълумотларини ўғирлашлари ёки бўлмаса, аккаунт орқали сохта янгиликлар, фишинг ҳаволалар тарқатишлари мумкин.

Айрим илова фойдаланувчилар Play Store'да уни ёлғон дастур эканлигини айтиб изоҳлар ҳам қолдиришган. Ҳозирда Google ушбу дастурни ўз иловалар дўконидан олиб ташлаган, лекин бу бироз кеч қилинган ҳаракат бўлиши мумкин. Агар сиз ҳам иловани юклаб олган бўлсангиз, уни дарҳол смартфонингиздан ўчириб ташланг. Агар иловада Facebook аккаунтгизга кирган бўлсангиз, ҳозироқ аккаунтингиз паролини ўзгартиринг ва икки босқичли парол ўрнатинг.

Бугунги кунда расм таҳрирловчи иловалар жуда машҳур, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам сизнинг хавфсизлигингизни таъминламаслиги мумкин. Шундай экан барчага таниқли брендлар ёки дастурчилар томонидан яратилган иловалардан фойдаланиш тавсия қилинади.

ЎҚИНГ: Instagram'да 3D аватар яратиш ва ундан фойдаланиш

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.