CES 2019: «Ёт кўздан асровчи» ва тиккасига айланувчи HP EliteDisplay E243p Sure View монитори тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  262
  •  08.01.2019 12:28

CES 2019: «Ёт кўздан асровчи» ва тиккасига айланувчи HP EliteDisplay E243p Sure View монитори тақдим этилди

HP компанияси CES 2019 кўргазмасида ўзининг EliteDisplay E243p Sure View русумли янги мониторини намойиш қилди. Ушбу гаджет асосан бизнес соҳасига мўлжалланган.

ЎҚИНГ: Dell иккита мониторли ва мутлақо ўзгача конструкцияли ноутбук тайёрлаяпти!

Монитор диагоналига 23,8 дюймлик IPS матрицасига таянган бўлиб, унинг тасвир аниқлиги 1920х1080 пикселга тенг, яъни – Full HD форматида. Дисплейнинг янгиланиш частотаси 60 герцга тенг, кўриш бурчаклари эса горизонтали ва вертикалига 178 даражага етади.

EliteDisplay E243p Sure View мониторининг асосий ўзига хослиги сифатида экрандаги контентни «бегона кўзлардан ҳимояловчи» Sure View технологияси таъкидланмоқда. Ушбу функция фаоллаштирилса, экран ёрқинлиги пасаяди, горизонталига кўриш бурчаги эса 80 даражагача тораяди. Натижада дисплейдаги тасвир фақат мониторнинг тўғрисида ўтирган одамгагина кўринади. Ён томонлардан кимдир мўраласа, унга бўм-бўш қора экран кўринади.

Мазкур мониторнинг таглиги ҳам турли созламаларга бой тузилган. Жумладан, экраннинг баландлигини ва қиялигини ўзгартириш, ҳатто тиккасига айлантириб қўйиш ҳам мумкин. Бунда дисплейдаги тасвир ҳам портрет режимида акс этади.

HP янги мониторини DisplayPort 1.2, D-Sub ва HDMI 1.4 интерфейслари билан таъминлаган, яна USB 3.0 концентратори ҳам бор. HP EliteDisplay E243p Sure View кейинги ойдан, 380 АҚШ долларидан бошланувчи нархларда сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: Кўзга зарар етмаслиги учун экранни қандай созлаш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.