Chrome OS тизимли илк планшетни Acer тақдим этди

  •   DiMaX
  •  192
  •  27.03.2018 11:37

Chrome OS тизимли илк планшетни Acer тақдим этди

Google компаниясининг Chrome OS операцион тизими бошқаруви остида ишловчи, тачскринга эга ҳар хил гаджетлар кўп. Аммо улар орасида айнан планшет шу пайтгача йўқ эди.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг зўр Android-планшети билан танишинг!

Acer компанияси эса Chrome OS базасидаги илк планшет – Chromebook Tab 10’ни тақдим этди. Экранининг ўлчами диагоналига 9,7 дюймни ташкил этувчи мазкур қурилма таълим мақсадларида қўллашга мўлжалланган бўлиб, Android-иловаларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Планшет дисплейининг тасвир аниқлиги 2048х1536 пикселга тенг. Девайс олти ядроли Rockchip OP1 (RK3399) процессори базасида ишлайди. Унинг тезкор ва доимий хотираси тегишлича 4 ҳамда 32 гигабайтни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Acer смартфон қалинлигидаги қудратли ультрабукини тақдим этди

Янги планшетнинг олд ва орқа томонларида тегишлича 2 ва 5 мегапикселли камералар жойлашган. Chromebook Tab 10 стереодинамикларга, microSD форматли хотира картаси слотига, USB 3.1 Type-C порти ҳамда 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқишига эга. У симсиз алоқанинг Wi-Fi (802.11ac) ҳамда Bluetooth 4.1 модуллари билан таъминланган. Аккумуляторининг сиғими маълум қилинмаса-да, 9 соатгача автоном ишлай олиши таъкидланган.

Chromebook Tab 10 тўлиғича сенсорли бошқарувга асосланган – унга клавиатура улаб бўлмайди. Лекин бу планшет жамланмасида Wacom EMR стилуси ҳам мавжуд – у чизиш ва қўлёзма қайдлар ёзиш учун қўлланади.

Acer Chromebook Tab 10 планшети АҚШда шу йилнинг апрель ойидан 329 доллар нархида, Европа ва бошқа бир қатор ҳудудлар бозорларида эса май ойидан 329 евро қийматида савдога чиқарилади.

ЎҚИНГ: iPad планшетларининг Тошкентдаги нархлари (2018 йил 20 март)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.