Demo Day: «Стартап-ташаббуслари-2018» Дастурининг финал иштирокчилари аниқланди

Demo Day: «Стартап-ташаббуслари-2018» Дастурининг финал иштирокчилари аниқланди

Ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг учинчи даври «Demo Day» махсус тадбири билан якунланди. Ушбу Дастурда 18 та жамоа ўз лойиҳаларини тақдим қилди. «Demo Day» якуни бўйича энг яхши деб топилган бешта лойиҳа ўз ғояларини ривожлантириш учун беминнат инвестиция шаклидаги пул мукофотларига эга бўлдилар.

Хусусан, ариза юборган 510 жамоадан 92 таси Дастурда иштирок этиш учун саралаб олинди. 18 та жамоа якуний учинчи даврга муваффақиятли ўтиб, ўз стартап-лойиҳаларини «Demo Day» тадбиридаги истиқболдаги сармоячилар ва манфаатдор ташкилотларга тақдим қилиш имкониятини қўлга киритдилар.

Жорий йилда таълим соҳасига оид лойиҳалар, виртуал реалликка асосланган савдо майдончалари, стартаплар ва бошқа лойиҳалар учун краудфандинг платформалари, бионик протезни ишлаб чиқариш бўйича хизматлар, савдо ва умумий овқатланишни бошқаришнинг автоматлашган тизимлари ҳамда тиббиёт, реклама, туризм соҳасидаги бошқа лойиҳалар тақдим этдилар.

ЎҚИНГ: Стартапларнинг 11 та хатоси: қандай қилиб уларнинг олдини олиш мумкин?

Бу йил қуйидаги бешта жамоалар ғолиб нишонини эгалладиллар.

1. «Little Big Media» — бу рақамли рекламани жойлаштириш учун супермаркетларда самарали майдончани тақдим этишга доир хизмат. Майдон экран (7-8 дюйм) ўрнатилган гаджетдан ҳамда супермаркет харидорларининг смартфонларини қувватлантириш имконидан иборат. Гаджет харидор аравачасининг тутқичига маҳкамланади.

2. «Scratch»да дастурлашиш» Фарғона шаҳридаги лойиҳа болаларни дастурий кўникмаларини ва алгоритмик фикрлашни ривожлантириш, компютер дастурларига қизиқиш уйғотиш ва IТ ижодкорлигини ривожлантиришга қаратилган.

3. «Бионик қўлни ишлаб чиқариш» — бу бионик протезни ишлаб чиқариш ва сотишга оид хизмат. Бионик протез, бу – йўқотилган органнинг ишини тузилмавий ва функционал жиҳатдан қайтарувчи сунъий орган.

4. «UniBus» инновацион технология бўлиб, ичидаги микроназоратчилар ёки микропротсессорлар, шунингдек нейрон тармоқлар орқали ишлайдиган ақлли камераси ёрдамида йўловчилар оқимини ҳисоблаш, кун давомида жамоат транспортида қўлланиладиган малумотлар статистикасини юритиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Тадбиркорлик ва стартапларни молиялаштиришни ривожлантириш бўйича президент фармони кучга кирди

5. «Startupmarket.uz» — краудфандинг учун стартаплар каталоги.

«Demo Day» тадбирида намойиш этилган стартап-лойиҳалар «Стартап-ташаббуслар» Дастури иштирокчиларининг узоқ давом этган меҳнати самарасидир. Дастур давомида жамоаларнинг етакчилари ва аъзолари трекерлар (шахсий мураббийлар) раҳбарлиги остида ўз назарияларини синовдан ўтказиб, минимал иш моделларини яратдилар ва уларни амалиётда текшириб кўрдилар, мақсадли аудиторияни ўрганиб, қайта жавобларга эга бўлдилар, дастлабки «қўл» савдосини синаб кўрдилар, лойиҳанинг камчиликларини таҳлил қилиб, уни такомиллаштирдилар.

Дастурни амалга ошириш давомида жамоалар «тежамкор стартап» (Lean Startup) методологиясини тушунтириш, ғояни ривожлантириш ва муваффақиятли бизнесга айлантириш асосларини ўрганишга қаратилган беш кунлик амалий семинарда иштирок этдилар.

Бунга қўшимча равишда малакали экспертлар иштирокидаги маҳорат мактаблари, жумладан Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи экспертлари иштирокида тақдимотларни тайёрлаш бўйича тренинг ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, «Стартап-ташаббуслар» Дастури 2016-йилдан буён амалга оширилади ва ёшларни ўз стартапларини яратишда ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришда қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Дастур БМТТД, Савдо-саноат палатасининг қўшма фаолияти маҳсулоти ҳисобланиб, жорий йил «Ёшлар-келажагимиз» давлат дастурининг вазифаларини бажариш доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида, шунингдек Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирда terabayt.uz сайти ахборот ҳамкори сифатида иштирок этди.

ЎҚИНГ: 2018 йил фаолиятини якунлаган 25 та энг қиммат стартап

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!