Дунёдаги энг митти смартфондан қандай фойдаланамиз (фотожамланма)

Дунёдаги энг митти смартфондан қандай фойдаланамиз (фотожамланма)

Аввалроқ сайтимизда Хитойнинг Vphone компанияси жаҳондаги энг кичкина смартфонни тайёрлаётгани тўғрисида маълумот берган эдик.

Куни кеча интернет тармоғида мазкур моделдан кундалик ҳаётда қандай фойдаланиш мумкинлиги акс эттирилган бир нечта суратлар эълон қилинди. Гарчи қурилмадан фойдаланиш кишига ортиқча ноқулайлик туғдирмаса-да, бироқ унинг харидоргир бўлишига мутахассислар шубҳа билан қарашмоқда.

Vphone S8 экранининг диагонали бор-йўғи 1,54 дюймни ташкил қилади, 2,5D шиша билан қопланган. Гаджетнинг ўлчами  — 46,7 х 37,3 х 9,9 мм, оғирлиги 30 грамм. Энг қизиғи, фирма муҳандислари митти смартфонга 3,5 миллиметрли аудио слотни қўшишга ҳам муваффақ бўлишган.

Techsite нашрининг ёзишича, митти смартфон 30 доллар нархида сотувга чиқарилади.

486852 486853

486851

486850