Duracell батареялари пауэрбанкга айланди

  •   Saroy
  •  569
  •  17.10.2018 14:23

Duracell батареялари пауэрбанкга айланди

Афсонавий батареячалар янги вазифани бажаришга киришди. Энди дюраселлик қуёнча гаджетлар учун портатив батареяларни реклама қилади.

Duracell’нинг пауэрбанклар линейкаси  учта моделда тақдим этилмоқда:  3350, 6700 ва 10 050 мАч сиғимли. Биринчиси AA форматида, қолган иккитаси  PP3 форматида, яъни «Крона». Уччала батарея ҳам тезкор қувватланиш режимини қўллаб қувватлайди ва қўшимча равишда смортманларнинг 24, 48 ва 72 соат ишлашини таъминлайди.

ЎҚИНГ:Келажак смартфонлари келажак батареялари билан

Барча батареяларда  қувватни кўрсатиб турувчи 4 босқичли LED-индикатори мавжуд. Пауэрбанклар қизиб кетишдан,  кучланишнинг ошиб кетишидан, ортиқча қувватланишдан ва қувватсизланиб қолишидан ҳимоя қилинган, шунингдек корпуси оловга чидамли қилиб ясалган. Ишлаб чиқарувчилар қурилмага уч йиллик кафолат беришмоқда.

Ҳозирча Duracell пауэрбанклари фақат Ҳиндистонда сотилмоқда, аммо тез орада бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлади.  3350 мАч сиғимлиси 13, 6700 мАч сиғимлиси 20, энг катта сиғимдаги пауэрбанк эса 27 доллар туради.

ЎҚИНГ:Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.