Экология бўйича энг яхши ва ёмон смартфон ишлаб чиқарувчилари рейтингги эълон қилинди

Экология бўйича энг яхши ва ёмон смартфон ишлаб чиқарувчилари рейтингги эълон қилинди

Смартфон ишлаб чиқариш атроф-муҳитга жуда катта зарар келтиради. Масалан, экранлар ва динамиклар каби смартфонлар қисмларида ишлатиладиган скандий, тербий ва неодимий каби ноёб металларни қазиб олишнинг ўзи жуда катта ифлосланишларга сабаб бўлади. Ердан қазиб олингандан кейин эса улар тозаланиши керак — бу катта миқдордаги углерод чиқиндиларини келтириб чиқарадиган жуда ёмон кимёвий ишлов бериш жараёнларини ўз ичига олади.

Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда Apple, Samsung, Google ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари ўзларининг янги смартфонларида қайта ишласа бўладиган хомашёлардан фойдаланишмоқда ва табиатга кўпроқ дўстона муносабатда бўлишга ҳаракат қилишмоқда. Хўш, уларнинг қайси бир бу борада яхши натижаларга эришмоқда?

Green Smartphones табиатга дўст бўлган ва бўлмаган топ 11 смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар рейтинггини эълон қилди. Натижалар қуйидаги баҳолаш мезонларига асосланган:

  • Тўғридан-тўғри иссиқхона газлари эмиссиясининг ўтган йилга нисбатан кўпайиши/камайиши
  • Компаниянинг аниқ углерод нейтраллигига эришиш мақсади бор ёки йўқлиги
  • Компаниянинг иссиқхона газлари эмиссиясини нолга тушириш мақсади
  • Пластик қадоқлашни қисқартириш
  • 100% қайта тикланадиган (қуёш ёки шамол) электр энергиясидан фойдаланиш
  • Қайта ишланган чиқиндилар улуши
  • Чиқиндихонадан қанча чиқиндиларни қайта ишлашни мақсад қилгани
  • Қайта ишланган материаллар фоизи
  • Қайта ишланган қурилмалар сони ёки оғирлиги

Ҳар бир мезон учун 0, 0.5, 1, 1.5 ёки 2 балл берилган.

Рейтингга кўра, Apple 9 балл билан энг юқори ўринни эгаллаган. Таъкидлаш жоизки, купертинолик компаниянинг иқлим ўзгаришига қаттиқ таъсир қиладиган иссиқхона газларини чиқариши ўтган йилгидан деярли -10 фоизга пасайган ва компания ушбу кўрсаткични 2030-йилгача нолга туширишни мақсад қилган.

Фахрли иккинчи ўринни ўзининг 100% қайта ишланган алюминий (ва баъзи пластиклардан) фойдалани ишлаб чиқарилган Pixel'лари билан Google компанияси банд қилган.

Топ учлик ўтган йили 70,000 тонна қурилмаларни қайта ишлаган компания, Sony якунланган.

Тўртинчи ўринни эса 4.5 балл билан Samsung эгаллаган бўлиб, Жанубий Корея компанияси 95% чиқиндиларни қайта ишлаган.

Кейинги ўринларни мос равишда Vivo, Huawei, Oppo, Alcatel, Motorola эгаллаган. Xiaomi топ ўнликка зўрға кириб олган бўлса, OnePlus энг охирги 11 ўринни эгаллаган.

Green Smartphones'нинг қўшимча қилишича, бозорда юқоридаги рўйхатдагилардан ҳам яхшироқ ишлайдиган Fairphone каби компаниялар мавжуд, лекин уларнинг бозор улуши кам бўлганлиги сабабли катта компанияларнинг экологик самарадорлигини баҳолаш муҳимроқдир.

ЎҚИНГ: Дунё миқёсида компютерга бўлган талаб тушиб кетмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!