ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Хитойликлар аллақачон ўралувчи экранли смартфонни ишлатиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  603
  •  18.06.2019 15:41

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Хитойликлар аллақачон ўралувчи экранли смартфонни ишлатиб кўрсатишди!

Бир қатор смартфонсозлар қайишқоқ экранли буклама смартфонлар устида ишлаб, маълум ютуқларга ҳам эришишга улгуришди. Аммо ҳатто етакчи компаниянинг шундай «инқилобий» қурилмаси ҳам яхши чиққани йўқ.

ЎҚИНГ: Яна бўлмади: Samsung Galaxy Fold учун олинган буюртмаларни бекор қилишмоқда

Хитойлик таниқли дисплейсоз – BOE Technology компанияси эса янада илгарилаб кетди. Яқинда бўлиб ўтган SID Display Week 2019 кўргазмасида у ўзининг сўнгги ишланмаларини намойиш этди. Улар орасида экрани трубача шаклида ўралувчи смартфон прототипи алоҳида эътиборга лойиқ.

Диагоналига 12,3 дюймлик мазкур дисплейни икки томонидаги модуллар ёрдамида «ёйиш» ва «ўраб қўйиш» мумкин. Тўғри, у ҳали якуний смартфон даражасига келтирилмаган, мазкур намунанинг экрани ҳатто сенсорли ҳам эмас. Аммо келажакда бу функцияни қўшиш кўзда тутилган.

Дисплейи ўраб қўйилган ҳолатида мазкур прототип ихчам планшетга кўпроқ ўхшаса-да, BOE уни «телефон» деяпти. Бундай экран кейинги авлод смартфонларида қўлланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei буклама смартфонида қўлланувчи дисплейни BOE «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Мана, BOE компаниясининг шу ва бошқа айрим янги маҳсулотларини видеода кўрамиз:

Шунингдек, кўргазмада мазкур дисплейсоз бошқа ишланмаларини ҳам намойиш қилган. Улар орасида 7,7 дюймлик буклама смартфон, ҳар хил (шу жумладан, автомобиллар учун ҳам) қайишқоқ дисплейлар, тўлдирилган борлиқ қурилмалари учун 3,5 дюймлик 8K экран ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: CES 2019: LG дунёдаги илк ўралувчи «ақлли» телевизорни тақдим қилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!