Huawei буклама смартфонида қўлланувчи дисплейни BOE «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  607
  •  05.01.2019 17:05

Huawei буклама смартфонида қўлланувчи дисплейни BOE «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

2019 йил смартфонсозликда тренд бўлиши кутилаётган букланувчи қурилмалар ҳақида кўп маълумотлар чиқмоқда. Куни кеча шулардан бирининг ишлаётган ҳолдаги «жонли» видеосини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi Mix Flex буклама смартфонини «жонли» томоша қилинг!

Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган махсус тадбирда дисплейсоз BOE компанияси ўзининг янги ишланмасини намойиш этди. Бу – букланувчи смартфонларда қўлланадиган қайишқоқ дисплей бўлиб, ўтган йил ноябрда Samsung намойиш этган қурилмага ўхшаб кетади.

Мана, уни бирга томоша қиламиз:

ЎҚИНГ: БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН: Sony шаффоф буклама смартфон тайёрлаяпти!

BOE намойиш этган дисплей диагоналига 7,56 дюймлик ўлчамга эга. Қуйидаги суратда – столга қўйилган лавҳада унинг хусусиятлари ёзиб қўйилган. BOE вакилларининг таъкидлашларича, бу экран юз минг мартадан ортиқ очилиб-ёпилишга дош беради.

Маълумотларга қараганда, Huawei корпорацияси қайрилма смартфон учун дисплей борасида айнан BOE билан ҳамкорлик қилаётир. Хитойлик техногигантнинг илк буклама девайсида айни шу экран қўлланса ҳам ажабмас.

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.