Экспертлар йилнинг энг зўр смартфонини эълон қилишди

  •   DiMaX
  •  5090
  •  16.08.2018 17:42

Экспертлар йилнинг энг зўр смартфонини эълон қилишди

Аудио- ва видеотехника бўйича Европа журналлари ассоциацияси – EISA ҳар йили минтақада оммалашган энг яхши сурат олувчи камерафонлар ҳамда бир қатор илғор гаджетлар номларини маълум қилиб боради. Бу йилги совриндор смартфон эса хитойлик гигантнинг Huawei P20 Pro флагмани бўлди.

ЎҚИНГ: Европада энг яхши смартфон ва камерафон мукофотланди

Ҳакамлар ҳайъати бу девайснинг дизайни, шиша қопламаси, сифатли дисплейи ҳамда уч модулли камерасини таъкидлаган. Айни шу флагман аввалроқ Technical Image Press Association комиссияси версиясига кўра ҳам энг яхшиси, деб топилган эди.

EISA эълон қилган қарорда, жумладан, шундай дейилади:

«Шиша корпуси, диагоналига 6,1 дюймли, томонлари 18:9 нисбатли ва 1080x2240 пикселли ажойиб AMOLED-дисплейи, тезкор қувватланувчи 4000 мА/соатлик қойилмақом аккумулятори, уч модулли Leica камераси туфайли Huawei P20 Pro энг илғор, инновацион ва тўла техник таъминотли смартфон бўлган».

EISA совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими 31 август куни, Берлинда ташкиллаштирилаётган IFA 2018 халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Huawei P20 Pro: "Малика"даги уч кўзли “даҳшат"!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!