Энг кўп фойда кўрган корхоналар ўнталигига биттагина мобил оператор кирди (Ўзбекистон, 2020 йил)

  •   DiMaX
  •  1101
  •  06.05.2021 13:47

Энг кўп фойда кўрган корхоналар ўнталигига биттагина мобил оператор кирди (Ўзбекистон, 2020 йил)

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эълон қилди. Манбага кўра, 2020 йил якуни бўйича ҳисобот топширган 1 минг 903 та корхонадан энг юқори соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарар кўрган 10 таси рўйхати шакллантирилган.

ЎҚИНГ: IMEI-кодлар давлатни қанчага бойитганини биласизми?

Ўтган йили энг кўп даромад кўрган 20 та корхонанинг умумий фойдаси 9,5 трлн сўмни ташкил этган.

Улардан юқори даромадли ўнтаси қуйидагилардир:

  1. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ – 3,9 трлн сўм;
  2. «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 3,4 трлн сўм;
  3. «Фарғонаазот» АЖ – 292,6 млрд сўм;
  4. «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ – 218,5 млрд сўм;
  5. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 211,2 млрд сўм;
  6. Coca-cola Ichimligi Uzbekistan МЧЖ – 205,7 млрд сўм;
  7. «COSCOM» МЧЖ (Ucell СБ) – 199,8 млрд сўм;
  8. «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ – 168,8 млрд сўм;
  9. «Ўзавтосаноат» АЖ – 160,3 млрд сўм;
  10. Товар-хомашё биржаси – 94,8 млрд сўм фойда кўрган.

Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар орасидан ўтган йили кўп фойда кўрганлар рўйхатида «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ҳам бор.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» офисларида смартфон ва аксессуарлар ҳам сотиляпти – фоизсиз ва 12 ойгача муддатли тўлов!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!