Энг зарарли сайтлар: биттасига бир марта кириш автомобилда 5 километр йўл босишга тенг!

  •   DiMaX
  •  1251
  •  21.04.2021 17:36

Энг зарарли сайтлар: биттасига бир марта кириш автомобилда 5 километр йўл босишга тенг!

USwitch энергия истеъмолини таққослаш платформаси томонидан тақдим этилган ҳисоботда 200 та энг машҳур веб-саҳифаларнинг углерод излари ҳисоблаб чиқилди. Бунда хостингдан бошлаб, шрифт ўлчами, тасвир, видео ва ранглар каби сайтнинг энергия самарадорлигига таъсир кўрсатувчи кўплаб омиллар ҳисобга олинган, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Энг асабни ўйновчи сайтни яратишди – бир кириб кўрмайсизми?

Шу билан бирга, сайтларнинг углерод излари таҳлили давомида булутли ва телекоммуникация тармоқлари, шунингдек, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ҳамда қурилмалари томонидан фойдаланиладиган энергия ҳам инобатга олинган.

Ўрганишлар давомида юзлаб сайтлар орасида сайёранинг ифлосланишига энг кўп Reddit кўнгилочар сайти «ҳисса қўшаётгани» маълум бўлди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сайт фойдаланувчининг тармоққа бир марта кириши учун 13,05 грамм карбонат ангидрид ажратади — бу автомобилда 5 километр йўл босишга тенг!

Ҳавонинг ифлосланишига юқори даражада таъсир кўрсатадиган сайтлар орасидан 12,43 ва 11,43 грамм карбонат ангидрид кўрсаткичи билан мос равишда Pinterest ижтимоий тармоғи ва Nintendo ўйин платформаси ҳам ўрин олган.

Wikipedia эса интернет тармоғидаги энг тоза веб-сайтга айланган. Интернет-энциклопедия фойдаланувчининг бир марта саҳифага киришига 0,04 грамм карбон диоксидини ажратади. Энергия самарадор ижтимоий тармоқлар қаторидан Linkedln ва H&M мода гигантининг сайти ўрин олган.

Маълумот учун, Reddit — ижтимоий янгиликлар сайти бўлиб, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар у ерга ўзларига ёққан маълумотларни жойлаштириши мумкин. Мазкур ижтимоий тармоққа 2005 йилнинг 23 июнида Виргин университетининг битирувчилари Стив Хаффман ва Алексис Огаян томонидан асос солинган. Reddit фойдаланувчиларининг 54 фоизини АҚШ аҳолиси ташкил этади.

ЎҚИНГ: Имтиёзли кредит олишингиз учун махсус сайт ишга тушди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!