Epic Games’нинг сахийлиги тутди: 17 сентябргача бир нечта ўйинни бепул ва умрбод олиб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  915
  •  11.09.2020 17:38

Epic Games’нинг сахийлиги тутди: 17 сентябргача бир нечта ўйинни бепул ва умрбод олиб қўйинг!

Одатдагидек, ҳафта якунига келиб Epic Games компанияси яна бир нечта ўйинларни бепул тақдим этмоқда. Тегишли даврда олиб қўйилган ўйин геймернинг кутубхонасида буткул қолади ва уни исталган пайт бепул ўйнаш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Мазкур компания 17 сентябргача учта ўйинни пулсиз олиб қўйиш имконини тақдим этди. Шулардан бири Railway Empire номли стратегик симулятор бўлиб, геймерлар унда пухта ўйланган темир йўл тизимини барпо этишлари керак бўлади. Бу ўйинда майда деталларигача тикланган қирқтадан ошиқ поездни олиш, шунингдек, станциялар, таъмирлаш устахоналари, фабрикалар ва сайёҳлар учун диққатга сазовор жойлар қуриш мумкин.

Бепул тарқатилаётган иккинчи ўйин Where The Water Tastes Like Wine деб номланади ва у саргузашт характерига эга. Геймерлар унда Буюк инқироз давридаги Америкага сафарга отланадилар.

Навбатдаги туҳфа эса уқувсиз дастурчилар ҳақидаги 3 out of 10 ўйинининг биринчи мавсумига кирган бешта эпизодни ўз ичига олади.

Юқоридаги ва яна бир нечта ўйинларни мана бу саҳифа орқали Epic Games Store’дан бепул юклаб олиш мумкин, фақат 17 сентябрдан сўнг улар яна пулли бўлиб қолишини унутманг.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!