Эркаклар тасмаси телефонни зарядлайди

Эркаклар тасмаси телефонни зарядлайди

Ҳамиша ёнимизда олиб юрувчи қурилмаларимиз қўнғироқ қилишдан тортиб, интернетгача муҳайё қилмоқда. Аммо қувватининг тез тамом бўлиши, ҳозирча, унинг заиф томонидир. Кун келиб узоқ ойлар (ёки йиллар) давомида зарядлашга эҳтиёж сезмайдиган батареялар яратилгунгача “ҳамроҳ”имизни тез фурсатда зарядлашнинг турли йўлларини излаймиз. Масалан, каттакон аккумуляторлар бор, аммо уларни кўтариб юришнинг ўзи бўлмайди.

“Ҳеч қандай бесўнақай аккумулятор ва зарядловчи мосламанинг ҳожати йўқ, шимингизни кийиб юришни унутмасангиз бўлгани”, демоқда ION BELT лойиҳаси жамоаси. Улар аккумуляторни эркаклар оддий чарм тасмасининг астарига жойлади.

ION BELT лойиҳаси жуда оддий: тасманинг астарига сиғими 3000 мА с бўлган аккумуляторчаларни жойлаб, USB улагич ҳам ўрнатилади. Тасма тўқаси ёнида заряд даражасини кўрсатувчи индикатор ва токни узиб улагич бор.

 

Янгилик яратувчилари ҳатто аккумуляторнинг ўзининг ҳам хавфсизлигини таъминлаб Encapsulpak технологиясини патентладилар. Бу аккумулятор учун икки хил металлдан тайёрланган ғилофдир. У батареяни зарбдан ҳимоя қилади, тасма ейилганда зарар етказмайди.

Ҳозирда ушбу янгиликни амалиётга жорий этиш йўлида инвесторлар билан келишув ишлари кетяпти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!