Facebook, Messenger, WhatsApp ва Instagram миллионлаб қурилмаларда ишламай қолди

  •   DiMaX
  •  355
  •  05.10.2020 09:05

Facebook, Messenger, WhatsApp ва Instagram миллионлаб қурилмаларда ишламай қолди

Марк Цукерберг компанияси дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоққа ва бошқа бир неча сервисларга эгалик қилади. Мазкур сервисларнинг турли операцион тизимларга мўлжалланган иловалари ҳам мавжуд ва улар ўз вақтида янгиланиб келмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone ҳамда Android-смартфонлардаги энг оммабоп ўнта илова (2020 йил сентябрь)

Лекин Samsung корпорациясига қарашли Tizen операцион тизимида ишловчи қурилмаларда Facebook компаниясининг иловалари ишламай қолди. Яъни, уларда ижтимоий тармоқнинг асосий иловаси ҳам, унинг Facebook Messenger ҳамда WhatsApp мессенжерлари ҳам, Instagram ҳам ишламаяпти.

Мазкур дастурлар Tizen Store иловалар каталогидан олиб ташланган. Аллақачон ўрнатилган гаджетларда эса иловани очишга ҳаракат қилинганида, бу дастурнинг қўллаб-қувватланиши тугатилгани ҳақида хабар чиқяпти:

Айтиш керакки, Samsung ўзининг Tizen операцион тизимини катта умидлар билан бошлаган бўлса-да, ҳозирда уни деярли ривожлантирмай қўйган. Компания мазкур платформасини ўз смартфонлари, телевизор, смарт-соат ва маиший техника жиҳозларига, буюмлар интернети тоифасидаги гаджетларига ва ҳоказоларга ўрнатган эди.

Facebook иловаси эса йиллар давомида Tizen Store дўконида юклаб олишлар бўйича юқори ўринларда бўлиб келган (эҳтимол, каталогда танлаш имкони унча катта эмаслиги сабаблидир).

ЎҚИНГ: Инҳа университетини битирган ёш юртдошимиз Facebook’да муҳим лавозимда иш бошлади

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!