Galaxy A2 Core ҳақида янги маълумотлар: нисбатан кучли процессор, Android Pie ва аниқ нархи!

  •   DiMaX
  •  1107
  •  12.04.2019 15:39

Galaxy A2 Core ҳақида янги маълумотлар: нисбатан кучли процессор, Android Pie ва аниқ нархи!

Samsung компанияси Galaxy A2 Core русумли арзон смартфон тайёрлаётгани ҳақида хабар берганмиз. Энди эса унинг техник хусусиятларига аниқлик киритувчи янги маълумотлар ҳам чиқди.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг 2019 йилги энг арзон смартфони – Galaxy A2 Core нималарга қодир?

Хулласи калом, Galaxy A2 Core беш дюймлик экранга эга бўлиб, тасвир аниқлиги 960х540 пикселлик бўляпти. Унинг тезкор хотираси атиги 1 гигабайт бўлса-да, нисбатан кучли – саккиз ядроли Exynos 7870 процессорига эга. Мазкур чипсет 14-нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган бўлиб, Snapdragon 450 процессорининг рақобатчиси ҳисобланади.

Юқоридаги маълумотлардан кўриб турганингиздек, Galaxy A2 Core моделининг ҳар иккала камерасини 5 мегапикселлик модуллар билан таъминлаган. Смартфоннинг техник параметрларига қараганда, 2600 мА/соатлик аккумулятор унинг етарлича автономлигини таъминлай олади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Samsung ҳамёнбоп туркумидаги смартфонларини энди ишлаб чиқармайди! (+видео)

Аввалги хабарларда Galaxy A2 Core моделининг Android 8.1 Oreo (Go Edition) операцион тизими бошқаруви остида ишлаши айтилган эди. Янги маълумотларга қараганда, Samsung уни энг янги – Android 9 Pie (Go edition) тизими билан тақдим этар экан!

Galaxy A2 Core корпусининг ўлчамлари 141,5х70,9х9,1 миллиметрга тенг бўлиб, кул ранг, мовий ва қизил тусли вариантларда ишлаб чиқарилади. Ҳиндистонда уни атиги 75 долларга тенг нарх эвазига олиш мумкин бўлади.

Афсуски, ушбу арзон смартфоннинг бошқа мамлакатлар бозорига чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Лекин Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли русумлардаги Samsung телефонларини атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!