Galaxy S20 туркумида тайёрланаётган энг арзон смартфон ҳали чиқмаган OnePlus 8T билан рақобатлашади

  •   DiMaX
  •  779
  •  10.07.2020 16:01

Galaxy S20 туркумида тайёрланаётган энг арзон смартфон ҳали чиқмаган OnePlus 8T билан рақобатлашади

Samsung компанияси ўтган йилги флагманининг «енгиллаштирилган» версияси – Galaxy S10 Lite моделини тақдим этган эди. Энди эса мухлислар унинг давомчиси – Galaxy S20 Lite моделини кутишмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy M51 сал кечроқ, Galaxy S20 Lite эса эртароқ чиқади

Хабарларга кўра, Samsung бу қурилмасини бозорга Galaxy S20 Fan Edition (Galaxy S20 FE) номи остида тақдим этиши мумкин. Манбаларнинг таъкидлашича, компания унда аввал тахмин қилинганидек Snapdragon 855 ёки Snapdragon 765G эмас, балки ҳозирги флагман – Snapdragon 865 процессорини қўлламоқчи.

Жанубий кореяликларнинг бундай қарорга келишларига сабаб – «флагманлар кушандалари»ни тайёрловчи хитойлик смартфонсознинг режаларидир. Аниқроғи – ҳамёнбоп OnePlus Nord моделидан ташқари, шу йилнинг ўзида яна илғор OnePlus 8T флагмани ҳам чиқиши мумкин. Samsung эса Galaxy S20 туркумига кирувчи моделини уникидан қолишмайдиган қилиб тайёрламаса бўлмайди.

Samsung Galaxy S20 FE текис (четлари қайрилмаган) SAMOLED-экран билан жиҳозланади, унинг 1080p форматидаги дисплейи 60 герцлик кадр янгиланиш частотасига эга. Унинг бош камерасида асосий датчик сифатида 50 мегапикселлик Samsung ISOCELL GN1 модули қўлланади.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 кушандаси: OnePlus энг арзон смартфонини тез орада тақдим этади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!