Galaxy S21'лар ҳақидаги баъзи маълумотлар тасдиқланди (+видео)

Galaxy S21'лар ҳақидаги баъзи маълумотлар тасдиқланди (+видео)

Samsung Galaxy S21 флагман линейкаси борасида сиздирилган энг сўнгги маълумот қурилмаларнинг хотира сиғими ва ранги борасида бўлди.

GSMArena'нинг Winfuture.de сайтига таяниб маълумот беришича, Германиядаги смартфон сотувчи йирик дўконларга ҳозирданоқ янги Galaxy S смартфонлари борасида, жумладан, қурилмалар хотира сиғими ва ранги борасида маълумот берилмоқда.

Линейканинг энг кичик модели — S21 смартфони 128/256ГБ сиғимли доимий хотирага эга бўлиб, корпус ранги кулранг, оқ, пушти ва сиёҳаранг рангларда бўлади.

S21+ ҳам 128/256ГБ хотирали бўлиб, мижозлар уч хил: кумушранг, қора ва сиёҳранг ранглардан бирини танлашлари мумкин бўлади.

S21 Ultra эса 128/256/512ГБ доимий хотирага эга бўлади. Ранг опциялари икки хил: қора ва кумушранг.

Шунингдек, S Pen борасида тарқалаган олдинги маълумотлар ҳам мана тасдиқланди. Маълум бўлишича, S21 Ultra S Pen стилусини ростдан ҳам қўллаб-қувватлайди. Бироқ, Galaxy Note флагманларидан фарқли ўлароқ, стилус смартфоннинг ўзи билан бирга бўлмасдан, Clear View ва Silicone Cover ҳимоя чехолларига жойланади. S Pen ручкаси чехол билан бирга сотилади.

Смартфонларнинг тақдимот куни 14 январда бўлиши, сотувлар эса февраль охири ёки март бошида бошланиши кутилмоқда.

Ҳозирга қадар, смартфонлар кўрсатилган қатор видеолар тармоқда тарқалган эди. Шулардан энг сўнггисида Galaxy S21+ ишлатиб кўрилган:

Тақдимотга қадар, сиз Galaxy S21 смартфонларининг сифатли рендерлари билан танишишингиз, учала модель ҳажмини кўрсатувчи «жонли» сурат билан танишишингиз, учала модель учун чиқарилган расмий видеони кўришингиз, Geekbench синови натижалари билан танишишингиз, смартфонлар нархини билишингиз, флагманларни қулфдан чиқаришнинг кутилмаган усули ҳақида ўқишингиз ва моделлар ҳақидаги барча асосий маълумотлар билан битта саҳифада танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung флагманларини ижарага олинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!