Galaxy S21'лар «таъмини татиб» кўринг!

Galaxy S21'лар «таъмини татиб» кўринг!

Samsung'нинг навбатдаги Galaxy S смартфонлари ўз эгалари қўлига етиб боргунига қадар ҳали бир ой вақт бор.

Бироқ унга қадар вақтлараро саёҳат қилиб, S21'лар учун тайёрланган экран тасвирлари (обойлар) ни юклашингиз ва Galaxy S21'лардан фойдаланиш қанақа бўлишини оз бўлса-да, ҳис қилишингиз мумкин.

Ушбу обойларни кутилмаган манба — мусиқага ихтисослашган Rydah сайти сиздирган. Лекин ким сиздирган бўлса ҳам, ушбу жиловдор обойлар Galaxy S21 смартфонларига ўрнатилган бўлади.

Қуйида барча обойлар билан танишишингиз мумкин. Мақола сўнгидаги ҳавола орқали уларни тўлиқ резолюцияда, сиқилмаган файл ҳолида юклашингиз мумкин.

...

Обойлар аввалги Galaxy S моделлариникидан тубдан фарқланади. Суратларни 106МБ ҳажмли ZIP файлда юклаш учун қуйидаги тугмани босинг.

ЮКЛАНГ

Дарвоқе сайтимизда сиз Galaxy S21 смартфонларининг сифатли рендерлари билан танишишингиз, учала модель ҳажмини кўрсатувчи «жонли» суратни кўришингиз, учала модель учун чиқарилган расмий видеони томоша қилишингиз, Geekbench синови натижалари билан танишишингиз, смартфонлар нархини билишингиз, флагманларни қулфдан чиқаришнинг кутилмаган усули ҳақида ўқишингиз ва моделлар ҳақидаги барча асосий маълумотлар билан битта саҳифада хабардор бўлишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Exynos 2100 процессорли Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra флагманларини Geekbench’да таққослаб кўрсатишди!