Galaxy S21'ларда Samsung узоқ кутилган селфи камера ечимини қўллаши мумкин!

Galaxy S21'ларда Samsung узоқ кутилган селфи камера ечимини қўллаши мумкин!

Экраности олд камераларининг тақдири ҳали ҳам сўроқ остида қолмоқда. Бир томондан, турли прототиплар кўрмоқдамиз, «ана чиқди, мана чиқди», деган миш-мишларни учратяпмиз, бошқа томондан эса айрим компаниялар бу технология ҳали «хом» ва пайдо бўлганича йўқ, демоқда.

Аммо манбалардан бирининг хабар беришича, корейс гиганти ушбу экраности камералари ечимини тез орада ўз смартфонларига жорий қилмоқда.Шу ўринда эслатиб ўтамиз, охирги икки йилдирки, Samsung ўз инновацияларининг катта қисмини биринчи бўлиб Galaxy A линейкасининг ўрта бюджетли смартфонларига, кейин эса флагманларга жорий қилиб келмоқда. Албаттаки, бу барча янги технологияларга тааллуқли эмас: экраности селфи камералар биринчи бўлиб флагман Galaxy S21-ларга ўрнатилиши айтилмоқда.

Нима бўлган-да ҳам, кўпи билан бир йилда экраности олд камералари билан жиҳозланган смартфонларни қарши олишимиз мумкин. Шу билан экранлардаги тирқишлардан ва турли сизиб чиқувчи модуллардан халос бўламиз.

ЎҚИНГ: Geekbench ҳали чиқмаган SD865+ процессорли Galaxy Note 20+ 5G’ни тақдимотдан аввал фош этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!