Galaxy смартфонларининг Android 12 операцион тизимига ўтиш саналари эълон қилинди

Galaxy смартфонларининг Android 12 операцион тизимига ўтиш саналари эълон қилинди

Куни кеча қайси Galaxy смартфонлари Android 12 операцион тизимига ўтиши ҳақида маълумот берган эдик. Бироқ уларга ушбу янги тизим қачон жўнатилиши номаълум эди. 

ЎҚИНГ: Android 12 ҳамда One UI 4.0 операцион тизимига ўтувчи Galaxy смартфонлар рўйхати 

Ўтган йили Samsung ўзининг кўплаб смартфонларини уч йиллик Android янгиланиши билан таъминлашга ваъда берган эди. 

Ҳозирда S21 серияси янги Android 12 операцион тизимига ўтмоқда. Хўш, қолган моделлар қачон Android 12 тизимига ўтади? 

FrontTron инсайдери Galaxy смартфон ва планшетларининг Android 12 операцион тизимига ўтиш саналарини маълум қилди. Аввалроқ ушбу маълумот Samsung томонидан эълон қилинганди, бироқ кўп ўтмай у тармоқдан ўчириб ташланди. 

Кўрсатилган саналар Кореядаги Galaxy смартфонларига тегишли, бироқ бошқа мамлакатлардаги смартфонларга ҳам айнан ушбу саналарда дастур янгиланиши келиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, компаниянинг режаларига қараб, белгиланган саналар ўзгариши мумкин. 

2021 йил ноябрь

Galaxy S21

Galaxy S21+

Galaxy S21 Ultra 

2021 йил декабрь

Galaxy Z Fold 3

Galaxy Z Fold 2

Galaxy Z Flip 3

Galaxy Z Flip 5G

Galaxy S20

Galaxy S20+

Galaxy S20 Ultra

Galaxy Note 20

Galaxy Note 20 Ultra 

2022 йил январь

Galaxy Z Fold

Galaxy Z Flip

Galaxy Note 10

Galaxy Note 10+

Galaxy S20 FE

Galaxy S10

Galaxy S10+

Galaxy S10e

Galaxy A52

Galaxy A42

Galaxy A Quantum 2 

2022 йил февраль

Galaxy Tab A7

Galaxy Tab S7 Plus 

2022 йил апрель

Galaxy A51

Galaxy A90

GalaxA Quantum

Galaxy Tab A7 FE

Galaxy Tab S6

Galaxy Tab S6 5G 

2022 йил май

Galaxy Tab S6 Lite

Galaxy A32

Galaxy A31 Galaxy A12 

2022 йил июнь

Galaxy Tab A7 Lite 

2022 йил июль

Galaxy A21s

Galaxy Xcover5

Galaxy M12 

Жадвалдан кўриниб турибдики, компаниянинг янгироқ бўлган флагманлари шу йилнинг ўзидаёқ Android 12 тизимини қабул қилиб олади.

Нисбатан эскироқ бўлган флагманлар эса келаси йилнинг бошидан бошлаб янги операцион тизимга ўтишни бошласа, планшет ҳамда ўрта тоифадаги смартфонларга Android 12 операцион тизими келаси йилнинг апрель ва июль ойлари орасида жўнатилади. 

ЎҚИНГ: YouTube'да дизлайклар сони энди оддий фойдаланувчиларга кўринмайди