GameDev Goethe бепул лойиҳаси: энг зўр ўйин яратувчисига айланинг!

  •   DiMaX
  •  851
  •  06.04.2020 12:16

GameDev Goethe бепул лойиҳаси: энг зўр ўйин яратувчисига айланинг!

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Гёте Институти ҳамда IT-Парк биргаликда GameDev Goethe лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берган.

ЎҚИНГ: Соврин фонди 60 миллион сўмлик онлайн киберспорт мусобақасига марҳамат!

Ўйин яратишга қизиқувчи ёшлар ўз кучларини GameDev Goethe номли лойиҳасида синаб кўришлари мумкин.

Лойиҳанинг асосий мақсадикомпьютер ўйинларни яратишда эндигина биринчи қадам қўяётган ихтирочиларга кўмак бериш.

GameDev Goethe лойиҳасида иштирок этадиганлар нимадан ютади? Улар қўйидаги афзалликларга эга бўлади:

  • бебаҳо тажриба ва билимларга эга бўлиш;
  • мутахассислар ёрдамида қисқа вақт ичида ўз ўйинни ярата олиш ва тайёр ўйинни ўз шахсий портфолиога қўшиш;
  • GameDev бўйича Ўзбекистондаги етакчи мутахассисларидан мунтазам равишда маслаҳатлар олиб бориш;
  • Ўзбекистондаги биринчи Ўйин ажуманида минглаб иштирокчилар олдида ўз ўйинни намойиш этиш ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритиш;
  • буюртма олиш ёки ўйинлар ишлаб чиқиш соҳасида иш топиш учун ўзларини ўйин дастурчиларининг рўйхатига қўшиш;
  • ўз ўйинни Google Play, AppStore онлайн дўконларида жойлаштириш ва уни реклама қилиш учун маблағ олиш имконига эга бўлиш.

Лойиҳада иштирок этиш эса мутлақо бепул!

Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати15 апрель!

Шошилинг, жойлар чекланган!

GameDev лойиҳасида иштирок этиш учун https://forms.yandex.ru/u/5e4ceb134e61cc0182f13739/ ҳаволаси орқали ўтинг.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!