Google арзон мини-смартфон ҳам тақдим этяпти

  •   DiMaX
  •  945
  •  05.10.2018 18:16

Google арзон мини-смартфон ҳам тақдим этяпти

«Қидирув гиганти» дея тавсифланувчи Google компанияси турли гаджетлар ҳам ишлаб чиқаради. Жумладан, жорий йилнинг 9 октябрида у бир қатор девайслар қатори Pixel туркумидаги янги смартфонларини ҳам намойиш қилмоқчи.

ЎҚИНГ: Google янги Pixel смартфонлари ва бошқа гаджетлари тақдимотига таклиф этмоқда

Машҳур блогер ва инсайдер Роланд Квандтга кўра, Google компанияси митти ушбу тақдимот тадбирида яна битта – митти смартфонини ҳам намойиш қилади. Ушбу девайс ҳам Pixel туркумига киради, аммо флагман бўлмайди.

Бир неча кун аввал Google ўзининг Instagram-саҳифасида ҳазилнамо бир сурат эълон қилганди. Расмда тўртта смартфон макети тасвирланган бўлиб, улардан бирининг ўлчами брелок ҳажмича келади. Тўғри, «кичкинтой» смартфон унчалик ҳам митти бўлмаса керак, бу шунчаки компания дизайнерларининг ҳазили.

Хабарларга кўра, ушбу «мини-пиксел»нинг кодли номи – Bonito. Бу смартфончага ўрта даражали Qualcomm Snapdragon 710 процессори ўрнатилади. Бундан чиқди, унинг нархи ҳам Pixel 3 ва Pixel 3 XL моделларидан анча арзон бўлади.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL аллақачон «қора бозор»да сотиляпти! (+«жонли» видео ва суратлар)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!