Google Chrome eSpectr’дан ҳимояланди, лекин хотира истеъмоли ортди

  •   Saroy
  •  531
  •  13.07.2018 11:08

Google Chrome eSpectr’дан ҳимояланди, лекин хотира истеъмоли ортди

Meltdown ва Spectre’нинг ожиз томони билиниб қолгандан кейин кўплаб замонавий процессорларда ишлайдиган браузер дастурчилари янги тоифадаги ҳужумлар хавфини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу борада Google яратган ечимлардан бири,  Site Isolation функцияси бўлди. Ушбу функция аллақачон, Chrome 67 версияларининг бирида фойдаланилмоқда.

ЎҚИНГ:Android P ҳақида янги маълумот: ҳайратда қолишингиз турган гап

Site Isolation Spectre’дан анча ишончли ҳимояни таъминлайди. Бундан шуни тушиниш мумкинки, броузер домен остидаги ҳар бир сайтда алоҳида рендеринг процесси яратилади. Натижада,  хакерлар зарарли саҳифалар орқали бошқа манбалардан зарур маълумотларни ўғирлай олмайди. Амма муаммони шу йўл билан ҳал қилишнинг битта камчилиги бор, яънии кўп миқдордаги процесслар туфайли оддий ҳолатларда ҳам хотира истеъмол қилиш кўрсаткичи 10-13 фоизга ортиб кетади. Бошқа томондан олиб қараганда, дастурчилар аниқ таймерларни ва  бошқа имкониятларни қайтара олади, веб-сёрфинг хавфсизлигини ўйлаб бир вақтлар булардан воз кечилган эди.

ЎҚИНГ:Spotify Lite тестдан ўтмоқда

Янги функцияни тестдан ўтказиш ишлари ўтган қишда бошланган эди. Ҳозир эса жамоа Android учун ҳимояни таъминлаш устида ишолиб боришмоқда, бироқ унинг ҳатто тажрибавий намунаси ҳам 68-чи релиздан эрта чиқмайди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ:Ниҳоят, Google Play’да ўзбекистонликлар ҳам мерчант аккаунт очиб, даромад олишлари мумкин – бу нимани англатади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.