Google Chrome’га энди қўшиладиган рекламасиз мутолаа режимини ҳозироқ синаб кўриш мумкин!

  •   DiMaX
  •  346
  •  19.04.2019 12:00

Google Chrome’га энди қўшиладиган рекламасиз мутолаа режимини ҳозироқ синаб кўриш мумкин!

Firefox ҳамда Microsoft Edge браузерларида мутолаа режими мавжуд – унда саҳифалардаги ортиқча элементлар кўринмай туради. Google ҳам компьютер ва ноутбуклар учун ишлаб чиқилган Chrome браузерига уни жорий этмоқда.

ЎҚИНГ: Chrome хавфли экан, Google уни тезда янгилашингизни тавсия этяпти!

Ҳозирда Google дастурчилари Chrome’даги мутолаа режими устида ишламоқдалар ва дастурнинг кейинги версияларида тақдим этишади. Лекин браузернинг дастурчиларга мўлжалланган Chrome Canary талқинида уни аллақачон синаб кўриш мумкин.

Синов талқинидаги Chrome Canary дастурини мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олгач, унинг манзил қатори орқали chrome://flags/#enable-reader-mode бўлимини очасиз. Кейин эса функция фаоллашуви учун браузернинг ўзини бир ўчириб-ёқасиз. Мутолаа режимига ўтиш учун дастурнинг юқори ўнг бурчагидаги Chrome менюсини босиб, «Distill page» – «Саҳифани тозалаш» опциясини танлаш керак бўлади.

Янги функция веб-ваҳифадаги реклама, изоҳлар ва бошқа чалғитувчи элементларни яширади. Фойдаланувчи бунда фақат энг керакли маълумотлар: сарлавҳалар, мақола матни ва ундаги суратларнигина кўради.

Ушбу режим Chrome браузерининг Android-версиясига аввалроқ қўшилган эди.

ЎҚИНГ: Интернетингизни 98 фоизгача тежовчи Google Chrome’нинг тезкор янги версиясини ҳозироқ синаб кўринг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!