Google’дан янги флагманлар

  •   Saroy
  •  754
  •  28.06.2018 16:25

Google’дан янги флагманлар

MySmartPrice нашри  Google’нинг яқинда сотувга чиқарилиши мўлжалланаётган Pixel 3 ва Pixel 3 XL  смартфонларини намойиш қилди. Бу ҳақда  NowhereElse.fr ресурси асосчиси ва муҳаррири Стив Хеммерстоффер (Steve Hemmerstoffer) маълум қилган.

Аввалги хабарларга қараганда, Pixel 3 смартфони ҳозирда урф бўлган ромсиз дизайнда бўлади. Шунингдек Pixel 3 5,3-дюймли қирқмаси йўқ дисплейга эга,  Pixel 3XL эса  6,2-дюймли қирқмали дисплей билан таъминланади, худди iPhone X’дагидек. Ўтган йили Pixel 2 смартфони ўзининг эскича дизайни билан кўпчилликнинг ҳафсаласини пир қилганди, ўшанда атрофда ҳамма ромсиз моделларни олиб юра бошлаганди-да.

ЎҚИНГ: Android-илова хатосини топиб, Google’дан 1000 доллар олиш мумкин!

Суратда ромсиз Pixel 3 XL ва Pixel 3 тасвирланган. Гарчи иккинчи смартфондаги дисплей атрофидаги ром кичкина бўлмаса-да, лекин томонлар нисбати 18:9.  Хабарда маълум қилинишича,  Pixel 3 XL’нинг размери 158 x 76,6 x 7,9 мм бўлади,  Pixel 3 да эса бу кўрсаткич  — 145,6 x 68,2 x 7,9 мм. Иккала смартфон ҳам битталик асосий камерага эга. Албатта, атрофда қўшкамерали унчалик қиммат бўлмаган смартфонлар кенг тарқалаётган бир пайтда, битта камерали қурилма унчалик муваффақиятли кўринмайди. Портлардан USB Type-C ва SIM-карта учун слот мавжуд. Аппаратлар Qualcomm Snapdragon 845 асосида ишлайди.

ЎҚИНГ: Google ҳам террорчиликка қарши курашга қўшилади

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!